Жаҳон | 08:45 / 20.09.2018
28088
1 дақиқада ўқилади

Янги Зеландия соҳилларида антиқа жонзот топилди

Янги Зеландиянинг Окленд шаҳри соҳилбўйида ноодатий жонзот топилди.

Пушти рангдаги “маҳлуқ”қа маҳаллий пляжлардан бирида дам олаётганлар дуч келишган. Улар топилган жонзот қимирлаб-қимирлаб қўяётганини эътибор қаратишган. 

Фото: Adam Dickinson

Кейинроқ маълум бўлишича, топилган “маҳлуқ” сертук цианея – улкан медуза бўлган. Таъкидланишича, ушбу медузанинг гумбази диаметри 2 метргача, пайпаслагичлари узунлиги эса 20 метргача етиши мумкин. Бу турдаги медузалар планктон, майда балиқ ва бошқа митти денгиз жонзотлари билан озиқаланади ҳамда Атлантика ва Тинч океанлари денгизларида яшайди.

Фото: Adam Dickinson

Мавзуга оид