Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Профилактика инспекторига жароҳат етказган ўғри ушланди
Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, шу йил 21 сентябрь куни фуқаро О.Г. ўғирлик қилиш мақсадида Ф.У.га тегишли Саксонота маҳалласида жойлашган намунали уйининг дераза панжарасини бузиб уйга кирган вақтида, шу ҳудудда хизмат олиб бораётган туман ички ишлар органларининг таянч пунктлари профилактика катта инспектори, майор К.Б. уни сезиб қолиб ушлаганида О.Г. ходимга фаол қаршилик кўрсатиб, қўли билан уриб жароҳат етказган. Шундай бўлса-да О.Г. ушланган.
Майор К.Б.га эса касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
14:50 / 13.05.2025