Спорт | 16:16 / 27.09.2018
13510
2 дақиқада ўқилади

Фазлиддин Ғоибназаров: «Жангга жиддий тайёргарлик кўряпман»

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Олимпия ўйинлари чемпиони, бугунги кунда профессионал рингда фаолиятини давом эттираётган ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғоибназаров 20 октябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Ўша куни унга мезбон боксчи Уилберт Лопес рақиблик қилади.

Миллий олимпия қўмитаси боксчи билан боғланиб, ушбу жангга тайёргарлик қандай кетаётгани билан қизиққан.

«Навбатдаги рақибим профессионал рингда яхшигина тажрибага эга. Чапақай. Мен ҳар бир рақибга қарши алоҳида тайёргарлик олиб бораман. Тўқнаш келадиган рақибимни ўрганмай рингга чиқмайман. Тайёргарликни унинг чапақайлигини ҳисобга олган ҳолда олиб боряпмиз. Машғулот залларини ҳам шунга қараб ўзгартириб турибмиз. Тажрибали чапақай боксчилар билан спарринг жанглар ўтказдим. Бир сўз билан айтганда, тайёргарлик рақибни тўлиқ ўрганишга қаратилган. Ўйлайманки, бу менга асқотади. 20 октябрь куни томошабоп жанг ўтказиб, ғалабага эришмоқчиман», – деган боксчи.

Маълумот учун, Фазлиддин шу кунгача профессионал боксда бешта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Иккита ғалабани муддатидан олдин қўлга киритган. Лопес эса 34та жанг ўтказиб, уларнинг 23тасида ғалабага эришган, (15тасида нокаут эвазига) ва 9 марта мағлубиятга учраган (1 маротаба нокаут бўлган).

Мавзуга оид