Жаҳон | 11:22 / 01.10.2018
43466
2 дақиқада ўқилади

Захарченкога уюштирилган суиқасд видеоси пайдо бўлди

Ўзини мустақил деб эълон қилган «Донецк халқ республикаси» раҳбари Александр Захарченкога уюштирилган суиқасд видеоси пайдо бўлди. Ролик «Россия-1» телеканалининг YouTube’даги саҳифасида эълон қилинган.

Видеокузатув камерасидан олинган ёзувдан кўриш мумкинки, бинонинг олдига бир нечта автомобиль келиб тўхтаган. Автомобиллардан биридан Захарченко тушган ва қўриқлаш хизмати ҳамроҳлигида кириш эшигига қараб йўл олган. Кафега биринчи бўлиб унинг тансоқчиси кириб, хонани текширган. Шундан сўнг портлаш содир бўлган.

31 август куни Донецк марказидаги «Сепар» кафесида юз берган портлаш натижасида икки киши ҳалок бўлди, улар орасида ўзини мустақил деб эълон қилган «Донецк халқ республикаси» («ДХР») раҳбари Александр Захарченко ҳам бор. Портлашдан кейин олти киши касалхонага олиб кетилган, яна беш киши касалхонага боришдан бош тортган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина разведкаси Захарченкога суиқасдни ким ташкиллаштирганини маълум қилганди

Мавзуга оид