Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар қаришни секинлаштирадиган моддани аниқлашди
Миннесота университети ва Майо клиникаси олимлари кўплаб мева-сабзавотлар таркибида мавжуд бўлган физетин моддаси инсон саломатлиги ва умри давомийлигига ижобий таъсир кўрсатишини аниқлашди. Бу ҳақда EurekAlert! порталида келтирилган матбуот релизида айтилмоқда.
Ёш ўтгани сари инсон организмида ҳужайраларнинг қариш ва зарарланган ҳужайраларнинг тўпланиш жараёни юз беради, дейилади матбуот релизида.
Ёшликда иммун тизими организмни бундай ҳужайралардан осон тозалайди, аммо вақт ўтгани сайин тозалаш самарадорлиги пасайиб боради ва организмда зарарланган ҳужайралар тўплана бошлайди.
Тадқиқотчилар қари сичқонларда тажриба ўтказишди ва физетин организмдаги зарарланган ҳужайралар миқдорини камайтиришини, бу эса ўз навбатида саломатлик ва умр кўриш давомийлигига ижобий таъсир кўрсатишини аниқлашди.
Тадқиқот натижаларига кўра, физетин ёрдамида организмнинг соғломлик даврини узайтириш мумкин.
Аввалроқ АҚШлик олимлар гуруҳи таом истеъмол қилиш оралиғини ошириш саломатлик ва узоқ умр кўришга ижобий таъсир қилишини аниқлашганди.
Мавзуга оид
15:33 / 25.02.2022
Ҳаракатчан, тозаликка ўч ва ўзини севувчи халқ – японларнинг узоқ яшаш сири нимада?
18:58 / 19.02.2021
Олимлар қаришни тўхтатадиган дорини топишди
13:18 / 31.07.2020
Кавказликларнинг узоқ умр кўриш сири очилди
15:30 / 06.11.2018