Жаҳон | 14:54 / 06.10.2018
6106
1 дақиқада ўқилади
Чернобилда биринчи қуёш электр станцияси ишга туширилди
Чернобилда 1986 йилда портлаб кетган атом реакторини ёпиб турувчи саркофагдан 100 метр нарида 1 МВт қувватга эга биринчи қуёш электр станцияси ишга туширилди. Бу ҳақда Reuters лойиҳага бошчилик қилаётган компания ижрочи директори Евгений Варягинга асосланиб хабар бермоқда.
Таъкидланишича, очилиш маросими 5 октябрь, жума куни бўлиб ўтган.
«Бу нафақат яна битта қуёш электр станцияси - бу 1986 йилда портлаб кетган ядровий реактордан 100 метр масофада жойлашган ягона станция», - дея таъкидлаб ўтди Варягин.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, «ушбу лойиҳанинг рамзийлигига ортиқча баҳо бериш қийин».
Мавзуга оид
10:49 / 15.09.2022
Қуёш ва шамол электр станцияларини харид қилганлик учун компенсация тўланади
11:18 / 09.06.2022
Ўзбекистонда беш ойда 6 та янги электр станция ишга туширилди
12:30 / 13.03.2022
Хоразмда янги газ-поршенли электр станцияси ишга туширилди
11:07 / 03.02.2022