Жаҳон | 20:51 / 08.10.2018
3272
1 дақиқада ўқилади

Нобель мукофоти лауреати: инсоният ис гази ажралиб чиқишини камайтира олади

2018 йилги Нобель мукофоти лауреати Пол Ромер инсоният ис гази ажралиб чиқишини камайтира олишини айтди. 

Пол Ромер
Фото: Getty Images

"Инсоният ис гази ажралиб чиқишини камайтира олади. Биз уни камайтиришга ҳаракатни бошлар эканмиз, бу биз ўйлагандек мураккаб эмаслигини кўриб ҳайратда қоламиз", - деди у.

У озон туйнуклари аниқланган даврдаги хавотирларни ёдга олди. Унинг айтишича, ўшанда бу муаммони ҳал қилиш ўта қиммат ва қийин деб ўйлашган. У ҳозирда "барчаси тўғри бажарилса мазкур муаммони ҳал қилиш мумкин", - деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Уильям Нордхаус ва Пол Ромерга инновациялар, иқлим ва иқтисодиёт соҳаларидаги тадқиқот учун иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти берилди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид