Арда Туран тунги клубда туркиялик қўшиқчининг бурнини синдирди
Трансфер ҳуқуқи «Барселона» тегишли бўлган, айни вақтда «Истанбул» клуби сафида тўп сураётган туркиялик яримҳимоячи Арда Туран навбатдаги можарога ўралашиб қолди.
Football Espana нашри хабарига кўра, ушбу футболчи Истанбулдаги тунги клублардан бирида туркиялик қўшиқчи Беркай Шаҳинни уриб, унинг бурнини синдирган.
Маълум бўлишича, Арда Туран Беркайнинг рафиқаси Ўзлем Шаҳинга гап отган. Шундан сўнг, жанжал келиб чиққан.
Fanatik нашри хабарига кўра, футболчи Ўзлем Ади Шаҳиннинг ёнига келган ва: «Агар мен уйланмаган бўлганимда, сендек қизнинг ёнидан бепарво ўтиб кета олмасдим»деган.
Қўшиқчини шифохонага олиб боришган, у жарроҳлик столига ётқизилган. Айни вақтда у шифохонада қолмоқда.
У шифохонага тўппонча кўтариб борган ва Шаҳинга деган: «Мен у сенинг хотининг эканини билмагандим. Кечир. Истасанг, мени ўлдир».
Кейинчалик, 31 ёшли футболчи инстаграмдаги саҳифасида можаро ҳақида ёзган. У қўшиқчининг хотинига шилқимлик қилганини тан олмаган.
«Ҳа, мен ўша ерда баҳслашиб қолдим. У ерга дўстларим билан боргандим. Аммо баҳснинг сабаби ор ва номус эмасди», деган у.
2017 йилнинг ёзида Туркия терма жамоаси устози Фотиҳ Терим Арда Туранни ўзи билан бир самолётда учган журналистни бўғганидан кейин терма жамоадан четлатганди. Терма жамоанинг янги бош мураббийи Мирча Луческу уни терма жамоага қайтармаслигини маълум қилган. Шундан сўнг футболчи терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилган.
2018 йилнинг мартида у рафиқаси ҳақида сўраган бошқа бир туркиялик журналистга унинг бошини олиб ташлаш билан таҳдид қилганди.
Шу йилнинг майида эса футболчи чемпионатнинг ўтган мавсуми 32-тури доирасида «Сивасспор»га қарши ўйинда ҳакамга ҳужум қилгани учун 16 ўйинга дисквалификация қилинганди.
Маълумот учун, Арда Туран шу йилнинг 11 мартида Аслихон Дўғанга уйланганди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва рафиқаси никоҳ маросимида гувоҳ сифатида иштирок этишган.
Мавзуга оид
00:48 / 23.11.2024
Turkish Airlines 23 ноябрга режалаштирилган қатор парвозларини бекор қилди
20:03 / 18.11.2024
Европанинг энг гавжум аэропорти номи эълон қилинди
20:33 / 31.10.2024
Туркия Республикасининг 101 йиллигини нишонлаётган Истанбул – фоторепортаж
21:06 / 24.10.2024