Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Элнур Абдураимов шу ҳафтада профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади
Ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони ҳисобланган Элнур Абдураимов 19 октябрь куни тонгда АҚШда профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Иккинчи жангда унга америкалик Хосе Салинас рақиблик қилади.
Маълумот учун, шу йилнинг баҳорида профессионал боксга ўтган Элнур Абдураимов 30 сентябрь куни проф рингдаги дебютини ўтказган ва илк жангда америкалик Арон Холлинсни нокаутга учратганди.
Навбатдаги рақиб, 20 ёшли Салинас эса профессионал боксда 6 марта рингга чиқиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Учта жангда рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган.
Ушбу жангга АҚШнинг Калифорния штати Индио шаҳридаги «Fantasy Springs Casino» аренаси мезбонлик қилади.
Мавзуга оид
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
08:07 / 06.04.2025