Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АПЛ. «Челси» - «Манчестер Юнайтед» ўйини драматик тарзда якунланди
Англия Премьер-Лигасида 9-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди.
«Челси» ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилди ва 2:2 ҳисобидаги дурангни қайд қилди.
Биринчи бўлимда «Челси» бироз устунлик қилди. 21-дақиқада Рюдигер ўз голи билан мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда ташаббус меҳмонларга ўтди. Улар иккита гол уриб, иродали ғалабани илиб кетишга яқин эди. 55-дақиқада Марсиал ҳисобни тенглаштириб, 73-дақиқада жамоасини олдинга олиб чиққан эди. Аммо сўнгги сонияларда Баркли гол уриб, «Челси»ни мағлубиятдан қутқариб қолди.
АПЛ, 9-тур
Челси – Манчестер Юнайтед 2:2
20 октябрь, «Стэмфорд Бриж» стадиони
Голлар: 1:0 – 21 Рюдигер, 1:1 – 55 Марсиал, 1:2 – 73 Марсиал, 2:2 - 90+6 Баркли.
Челси – Аррисабалага, Рюдигер, Алонсо, Аспиликуэта, Давид Луиз, Ковачич (Баркли, 69), Жоржиньо, Виллиан (Педро, 73), Канте, Азар, Мората (Жиру, 79).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Линделеф, Шоу, Янг, Смоллинг, Погба, Матич, Мата (Эррера, 75), Марсиал (Перейра, 84), Лукаку, Рэшфорд (Санчес, 85).
Огоҳлантиришлар: Матич (13), Янг (27), Рюдигер (30), Азар (34), Мата (67).
Мавзуга оид
17:42 / 24.05.2025
Муҳаммад Салоҳ фаолиятида иккинчи марта АПЛ энг яхши футболчиси бўлди
12:05 / 22.05.2025
«Тоттенҳэм» финалда «МЮ»дан устун келди ва мавсумни қутқариб қолди
15:13 / 21.05.2025
«МЮ» ёки «Тоттенҳэм»: иккинчи даражали еврокубок кимга кўпроқ керак?
14:01 / 12.05.2025