Спорт | 03:01 / 21.10.2018
10511
1 дақиқада ўқилади

Ла Лига. "Барселона" "Севилья"ни енгиб, пешқадамга айланиб олди

Фото: EPA

Испания чемпионати 9-турининг марказий ўйинида "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни қабул қилиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Майдон эгалари сафида Коутиньо, Месси, Суарес ҳамда Ракитич 1тадан гол урган бўлса, меҳмонларнинг жавоб голлари Сарабия ҳамда Муриэль томонидан киритилди. 

Ушбу ғалабадан сўнг "Барселона" 18 очко билан Ла Лига пешқадамига айланиб олди. "Севилья" эса 18 очко тўплаган ҳолда 3-поғонани банд қилган. 

Барселона – Севилья 4:2 (2:0, 2:2)

Голлар: 1:0 – 2 Коутиньо, 2:0 – 12 Месси, 3:0 – 63, пенальти Суарес, 3:1 – 79 Сарабия, 4:1 – 88 Ракитич, 4:2 – 90 Муриэль.
Барселона – тер Стеген, Нелсон Семеду, Пике, Лангле, Альба, Ракитич, Бускетс, Артур (Серджи Роберто, 67), Месси (Дембеле, 26), Суарес (Мунир, 81), Коутиньо.
Севилья – Вацлик, Каррису, Кьер (Меркадо, 54), Гомес, Навас, Сарабия, Банега, Васкес (Меса, 69), Арана, Андре Силва (Муриэль, 78), Бен-Йеддер.
Огоҳлантиришлар: Вацлик (62).

Азимжон Бердибеков
Тайёрлаган Азимжон Бердибеков
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид