Ўзбекистон | 16:54 / 05.11.2018
63025
1 дақиқада ўқилади

Хавфсизлик кенгаши котиби​га янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги фармони билан Ўзбекистон Мудофаа вазирининг қурол-аслаҳа ва қуроллантириш бўйича ўринбосари полковник Шуҳрат Ҳолмуҳамедов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда. 

Фармонда таъкидланишича, полковник Шуҳрат Ҳолмуҳамедов ўрнига Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг қурол-аслаҳа бўйича ўринбосари полковник Ойбек Исмоилов Ўзбекистон мудофаа вазирининг қурол-аслаҳа ва қуроллантириш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Шуҳрат Ҳолмуҳамедов
Ойбек Исмоилов

Айни пайтда  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби​ лавозимида ишлаб келаётган Виктор Маҳмудов ўтган ойда қозоғистонлик ҳамкасби Габит Байжанов​ билан учрашгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Маҳмудов ва Беларусь Хавфсизлик кенгаши давлат котиби Станислав Зась халқаро ва минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашишган.​

Мавзуга оид