Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литвада қаҳрабодан қурилган дунёдаги илк ҳаммом очилди
Литванинг Паланга шаҳридаги Atostogų parkas соғломлаштириш марказида тўлалигича қаҳрабодан қурилган ҳаммом очилди, деб ёзади Delfi. Нашрнинг маълумот беришича, майдони 22 квадрат метрли хонани безатиш учун уч тонна қимматбаҳо тош ишлатилган.
Хабар қилинишича, бу ҳаммом нафақат ҳайрат уйғотади, балки саломатлик учун жуда фойдали ҳамдир. Маълум бир ҳароратгача қиздирилган қаҳрабо моддалар алмашинувини яхшилашга ёрдам берадиган қаҳрабо кислотасини ажратиб чиқаради. Бундан ташқари, ушбу хонада ҳаммом қабул қилиш асабларни тинчлантиради ва стрессни йўқотади.
Ҳаммом ичида 45–48 даражадаги ҳарорат сақланади. Мутахассислар хонада ярим соатдан ортиқ бўлмасликни тавсия этишмоқда.
Хабар қилинишича, ҳаммомга тушиш нархи 3 евро атрофида. Аммо қаҳрабо хонага кириш учун аввал мажмуага 14 евро тўлаб кириш лозим бўлади.
Мавзуга оид
19:13 / 23.05.2025
Литва 1 июндан Россиянинг нобиометрик хорижга чиқиш паспортини тан олмайди
19:20 / 19.05.2025
Литва Беларус устидан БМТ Халқаро судига даъво киритди
11:42 / 07.05.2025
Сербия ОАВ: Латвия ва Литва Вучичнинг самолётини ўтказмайди
15:31 / 16.04.2025