Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон ҳаво йўллари»ни бир нечта компанияларга бўлиб юбориш таклиф этилмоқда
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясини қайта тузишни таклиф этмоқда, бу ҳақда 2025 йилгача туризмни ривожлантириш концепцияси лойиҳасида айтилади.
Авиаташувчини авиация, аэропортлар бошқаруви ва авиацияни тартибга солиш органни ажратиб турувчи бир нечта рақобатлашувчи компанияларга ажратиш таклиф қилинмоқда.
Миллий авиакомпаниянинг рақобатбардошлигини, жумладан, сервис, бортда турли тиллардаги мультимедиа хизматлар сифати ва миқдорини яхшилаш, янада мослашувчан нарх сиёсати, онлайн брон қилиш хизматларидан фойдаланиш ва авиачипталар сотиб олишни кенгайтириш йўли билан ошириш режалаштирилмоқда.
Ҳужжатда, шунингдек, республиканинг айрим халқаро аэропортлари ҳудудида «Очиқ осмон» режимини лоукостер-авиакомпанияларни жалб этган ҳолда татбиқ этиш йўли билан мамлакат минтақаларига/минтақаларидан мунтазам рейсларни амалга оширадиган хорижий авиакомпаниялар сонини кўпайтириш назарда тутилган.
Мавзуга оид
18:34 / 26.05.2025
Ўзбекистонда яна бир янги авиакомпания иш бошлади
14:46 / 19.05.2025
Авиачипталарнинг сунъий тақчиллигини келтириб чиқарган авиакомпаниялар жавобгарликка тортилади
15:52 / 14.04.2025
UzAirways йўловчига махсус овқат бермагани учун жавоб беришига тўғри келди
18:07 / 17.02.2025