Қирғизистонликлар Тожикистонда рўйхатдан ўтмасдан 60 кун юришлари мумкин бўлди
Қирғизистонликлар Тожикистонда рўйхатдан ўтмасдан 60 кун юришлари мумкин. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон фуқароларининг Тожикистонда бўлишлари тартиби тўғрисидаги ҳукуматлараро келишувни ратификациясини имзолади.
Қонун шу йилнинг 11 октябрида Жогорку Кенеш томонидан қабул қилинганди.
Эндиликда Қирғизистон фуқаролари Тожикистонда рўйхатдан ўтмасдан 60 кун юришлари мумкин бўлди. Тожикистон фуқаролари учун ҳам Қирғизистонда худди ана шу тартиб ўрнатилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16 мартдан бошлаб Тожикистон фуқаролари учун келишув амал қилиши тўғрисидаги қарорга имзо чекди. Ҳужжатга кўра, икки мамлакат фуқаролари 30 кун давомида давлатлар ҳудудида визасиз бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
20:44 / 26.09.2024
Садир Жапаров Асқар Акаевнинг Қирғизистон президенти лавозимида қилган учта асосий хатосини айтди
09:55 / 25.09.2024
Саидикром Ниёзхўжаев Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси этиб тайинланди
20:32 / 24.09.2024
Қирғизистонда Асқар Акаевга собиқ президент мақомини қайтариш рад этилди
18:49 / 20.09.2024