Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саратов области чегарасида Ўзбекистон фуқароси ушланди. У давлатлараро қидирувда бўлган
Россиянинг Саратов области чегарасида жойлашган Озинки ўтказиш пунктида Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, у жиноят содир этгани учун қидирувда бўлган. Бу ҳақда Россия Чегара хизматининг Саратов ва Самара области бўйича бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маҳкама маълумотларига кўра, чегара назоратини амалга ошириш чоғида автомобиль транспортида Марказий Осиё минтақаси республикаларидан бирининг фуқароси аниқланган. Маълум бўлишича, 32 ёшли эркак давлатлараро қидирувда бўлган. У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг ўта йирик миқдорда ўғирлик билан боғлиқ бўлган бир қанча моддалари бўйича жиноят содир этишда гумон қилинмоқда.
«Қўлга олинган шахс давлат чегараси орқали ўтказилмади, полиция ходимларига процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун топширилди», - дея аниқлик киритишган маҳкамадан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Петербург аэропортида Ўзбекистон фуқароси ушлангани, у ўз ошқозонида 500 грамм гашиш олиб ўтишга урингани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
12:51 / 21.10.2024
Дўстлик тумани Экология инспекцияси собиқ бошлиғи қидирувга берилди
15:10 / 11.10.2024
Қозоғистонда қидирувдаги ўзбекистонлик ушланди
08:40 / 07.09.2024
Туркияга кетиб, бедарак йўқолган ўзбекистонлик йигит қидирилмоқда
14:48 / 21.08.2024