Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилия бош прокурори президентни коррупцияда айблади
Бразилия бош прокурори Ракель Дож президент Мишель Темерга қарши коррупция ва пул ювиш айбловини қўйди. G1 нашрининг ёзишича, айбловлар мамлакат портларини бошқариш билан боғлиқ коррупцион схемаларни тергов қилиш доирасида билдирилган.
Бош прокуратура Темер 2017 йилда пора учун иккита порт шартномасини 70 йиллик муддатга узайтиришга рухсат берувчи фармонни чиқарган, деб ҳисобламоқда. Президент маъмуриятида бунга жавобан президент ўз айбсизлиги исботларини келтириши мумкинлиги айтилган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари президентнинг Лотин Америкасидаги энг йирик порт – Сантусда фаолият олиб борувчи Rodrimar SA компанияси билан алоқаларини тергов қилишни 2018 йил бошида бошлаган. Темер, шунингдек, Odebrecht қурилиш компаниясидан пора олишда гумон қилинмоқда. Президент барча айбловларни рад этмоқда.
Прокуратура президентдан ташқари яна 5 кишига айблов билдирган. Прокуратура улар 32,6 млн реал (8,3 млн доллар) миқдоридаги зарарни қоплашлари кераклигини таъкидламоқда.
Темерга қарши жараён Бразилия парламенти томонидан маъқуллангандан кейингина бошланиши мумкин. Бироқ ОАВда бу Темернинг ваколатлари муддати тугайдиган 2019 йил январида юз бериши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Мавзуга оид
14:45 / 22.05.2025
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
20:37 / 12.05.2025
Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасига бош мураббий бўлди
10:40 / 05.05.2025
Бразилия полицияси Леди Гага концертидаги терактнинг олдини олди
19:37 / 01.05.2025