Жаҳон | 00:05 / 22.12.2018
21244
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг шимолий аҳоли пунктида илк бор банк таланди

Фото: TASS/PA Images/Dominic Lipinski

Қутб архипелаги Шпицбергенда илк бор банк таланди. Жиноятчи кўп ўтмай қўлга олинган, деб хабар берди The Local нашри. 

Ўғрилик архипелагнинг маъмурий маркази ва дунёдаги энг шимолий аҳоли пункти ҳисобланувчи, 2 минг кишилик Лонгйирда юз берган. 

Қуролланган эркак банкка бостириб кириб, пулларни талаб қилган. Уларни олгач эса номаълум йўналишда ғойиб бўлган. Кўп ўтмай полициячилар жиноятчини ушлашган. Аниқланишича, у Шпицберген бўйлаб саёҳат қилиб юрган хорижлик бўлган. Ўғри полиция томонидан сўроқ қилиш учун Тромсега етказилган.

Нашрнинг таъкидлашича, архипелагда ўғриликни амалга ошириш эҳтимоли жуда кам, чунки бу ерда аҳоли сони оқ айиқлар сонидан анча камроқни ташкил қилади. Мисол учун, Лонгйирда 2 мингга яқин одам яшайди ва деярли ҳамма бир-бирини танийди.

Мавзуга оид