Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фазлиддин Ғоибназаров фаолиятидаги еттинчи жангини январь ойида ўтказади
Риодаги Олимпия ўйинлари ғолиби, бугунги кунда профессионал рингда фаолият олиб бораётган боксчи Фазлиддин Ғоибназаров фаолиятидаги еттинчи жангини январь ойида ўтказади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар тарқатди.
Маълум бўлишича, Фазлиддин 18 январь куни Америка Қўшма Штатларида Доминикан Республикаси боксчиси Рикардо Гарсияга қарши жанг ўтказади.
Маълумот учун, Фазлиддин профессионал рингда 6 маротаба жанг қилган ва уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган (3 та нокаут). Рикардо Гарсия эса 19 маротаба жанг қилиб, 14 маротаба ғалаба қозонган (9 та нокаут). 4 та жангда мағлуб бўлган. Битта баҳсда эса дуранг қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин Ғоибназаров жорий йилнинг 21 октябрь куни америкалик Уилберт Лопесни нокаутга учратганди.
Мавзуга оид
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
08:07 / 06.04.2025