Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Осиё ўйинларига мезбонлик қилиши керак — Президент
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг парламентга мурожаатномасида жамиятда соғлом турмуш тарзи ва спортни янада оммалаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Президент Ўзбекистон келгусида ёзги Осиё ўйинларидан бирига мезбонлик қилиш бўйича истиқболли режа ишлаб чиқиш кераклиги ҳақида гапирди.
«Мамлакатимизда қишки спорт турлари бўйича халқаро талаблар даражасида спортчилар тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш керак.
Афсуски, ҳозирга қадар юртимизда Олимпия ёки Осиё ўйинлари каби нуфузли спорт мусобақалари ўтказилмаган.
Келгусида ёзги Осиё ўйинларидан бирига мезбонлик қилиш бўйича ҳаракатларни бошлашимиз керак.
Албатта, бу катта марра. Лекин биз бу маррага қодир эканлигимизни кўрсатсак, тўғри бўлар эди. Биз шунга муносибмиз десак, бу ҳам тўғри.
Бу борада 3 ой муддат ичида тегишли чораларни ишлаб чиқилади», деди президент.
Мавзуга оид
18:48 / 12.02.2025
Ўзбекистон 26 йилдан сўнг қишки Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди
20:49 / 02.12.2024
МОҚ ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари-2025 мезбонлиги Ўзбекистондан олиб қўйилганига изоҳ берди
20:29 / 07.10.2023
Осиё ўйинлари кундалиги. Яна икки олтин ва янгиланган рекорд
18:46 / 06.10.2023