Спорт | 00:10 / 05.01.2019
15687
1 дақиқада ўқилади

«Челси» ва «Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси мураббийлик фаолиятини бошлади

Исландия футбол федерацияси собиқ футболчилар Эйдур Гудйонсен ва Арнар Видарссон тандеми ёшлар терма жамоасини бошқаришини эълон қилди.

40 ёшли Видарссон олдин «Серкль Брюгге» ва «Локерен» клубларида ишлаган, шу туфайли у бош мураббий вазифасини бажаради. Эйдур Гудьонсен эса ёрдамчи мураббий сифатида дебют қилади.

Қайд қилиш жоизки, Эйдур Гудьонсен футболчилик фаолиятида «Челси», «Барселона», «Монако» ва «Тоттенҳэм» клубларида ўйнаган. Исландия терма жамоаси сафида 88та ўйинда майдонга тушиб, 26та гол урган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид