Ўзбекистон | 19:59 / 07.01.2019
11485
1 дақиқада ўқилади

Аҳмад Башар Шен: «Ўзбекистон менинг қалбим билан кетмоқда»

6 январь куни «Ўзбекистон-Туркия ишбилармонлари уюшмаси» томонидан Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Башар Шенни кузатиш маросими бўлиб ўтди.

«Икки давлат президентлари томонидан Ўзбекистон-Туркия муносабатларида янги саҳифа очилган, алоқаларимиз яхшиланган бир даврда Ўзбекистондек давлатда элчилик қилиш шарафига муяссар бўлганимдан мамнунман. Ўзбекистонда Туркияни буюк давлат, Туркияда Ўзбекистонни ота юрт сифатида билишади ва бундан фахрланаман. Мен дипломатман, бу давлатдаги ваколатим тугади. Аммо қаерга ишга жўнатишларидан қатъи назар Ўзбекистон менинг қалбимда кетади», деди сўзга чиққан элчи йиғилганларга қарата.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар Аҳмад Башар Шен фаолиятини ижобий баҳолаб, элчига эсдалик совғаларини топширишди. 

Бир муддат муқаддам Аҳмад Башар Шен Kun.uz мухбирига берган интервьюсида икки давлат инвестициявий салоҳиятини, шу жумладан Ўзбекистоннинг туризм имкониятларини юқори баҳолаганди.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид