Жаҳон | 20:41 / 16.01.2019
15398
2 дақиқада ўқилади

Индонезиялик балиқчи Малайзиянинг “Боинг” самолёти қулаган жойни билишини айтди

Индонезиялик балиқчи Малайзиянинг MH370 лайнери қулаган жойни билишини таъкидламоқда. Бу ҳақда Dailymail нашри хабар берди. 42 ёшли эркакнинг айтишича, у ва унинг жамоаси аъзолари 2014 йил 8 март куни юз берган ҳалокатнинг гувоҳлари бўлишган.

Балиқчининг таъкидлашича, у самолёт қулаган жойнинг GPS-координаталарини ёзиб олган ва уларни терговчиларга кўрсатган. Куала-Лумпурдаги анжуманда балиқчи самолётнинг қулаётгани ва қора тутунни кўрганини маълум қилган.

Малайзия ҳукумати самолёт қулаган жойни аниқлашга бир неча йиллик уринишлардан кейин терговни тўхтатишга қарор қилган.

Malaysia Airlines авиакомпаниясининг Куала-Лумпурдан Пекинга MH370 рейсини амалга оширган Boeing 777-200 самолёти ҳавога кўтарилгандан бир соат кейин радарлардан ғойиб бўлган. Самолётда 227 йўловчи ва экипажнинг 12 аъзоси бўлган, уларнинг барчаси бедарак йўқолган.

Самолётнинг бир нечта бўлаклари, жумладан эшиклари қопламаси, закрилкалари қисмлари дунёнинг турли бурчакларида аниқланган. 

Авиахавфсизлик соҳасидаги етакчи мутахассислар самолёт қасддан йўқ қилингани ҳақидаги фикрга келишган.

Мавзуга оид