Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Смартфонларнинг яна бир хавфли томони аниқланди

Халқаро олимлар гуруҳи уйқуга кетишдан олдин смартфондан фойдаланувчи болаларда уйқу чала бўлиши ва семириш хавфи ошиши ҳамда хавотирлилик кучайишини аниқлашди. Бу ҳақда MedicalXpress нашрида маълум қилинган.
Мутахассислар 11-12 ёшдаги 6616 болани ўрганишда олинган маълумотларни таҳлил қилиб чиқишди. 70 фоиздан кўпроқ бола кечки уйқудан олдин камида бир соат смартфон ёки экрани бор бошқа қурилмадан фойдаланишини айтган. Сўров давомида болалар бу вақтда хонадаги ёруғлик, қанча соат ухлашлари ва ухламасликлари, ухлаш билан боғлиқ муаммолардан азият чекиш-чекмасликлари ҳақидаги маълумотларни ҳам кўрсатишган.
Аниқланишича, чироғи ёқилган уйда смартфондан фойдаланган ёки телевизор кўрган болалар 31 фоиз кўпроқ ёмон ухлашган. Бу ишни қоронғида қилган болаларда уйқу бузилиши эҳтимоли 147 фоизга кўтарилган. Шунингдек, меъёрида бўлмаган уйқу иммунитет пасайиши, тушкунлик, хавотирлилик ва семириш билан боғлиқлиги кўрсатилган.
Баҳолашларга кўра, дунёда 90 фоиз ўсмирлар кунига тавсия қилинган 11 соатдан камроқ ухлашади ва мутахассислар буни гаджетлар тарқалгани билан тушунтиришмоқда. Буюк Британиянинг ўзида 12 ёшдан 15 ёшгача бўлган болаларнинг 98 фоизи телевизор кўрар, 90 фоиздан кўпроғи смартфондан фойдаланар экан.
Мавзуга оид

17:55 / 12.05.2025
Apple деярли бутунлай шиша iPhone чиқаради

17:30 / 29.03.2025
Мактабларда смартфонларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас – тадқиқот

13:12 / 25.03.2025
Ўсишдан тўхташи мумкин — мутахассис болаларда уйқу етишмаслиги оқибатларидан огоҳлантирди

15:25 / 24.03.2025