Путин: Ислом Каримов менга исмимни айтиб, “сен” деб мурожаат қиларди
Ислом Каримов фонди Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ҳақидаги хотираларини эълон қилди.
“Ислом Абдуғаниевич буюк давлат арбоби, ўз мамлакатининг ҳақиқий етакчиси эди. Замонавий ўзбек давлатчилиги тарихининг муҳим босқичлари айнан унинг номи билан боғлиқдир. Ислом Каримов раҳнамолигида Ўзбекистон Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ҳамда минтақада кўптомонлама ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган тинчликпарвар сиёсат олиб борди”, дея қайд этади Путин.
Россия президентининг фикрича, Ислом Каримов Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида шаклланишига улкан ҳисса қўшди.
“Унинг хизматлари кўламини фақат вақт ўтгачгина тўлиқ англаш мумкин, деб ўйлайман. Ўзбекистоннинг янги тарихида рўй берган воқеаларни турлича баҳолаш мумкин. Энг асосийси, давлат раҳбари мамлакатда барқарорлик ва изчил тараққиётни сақлаб қолди”, дейди у.
Путин кўп йиллик қадрдонлик ва ҳамкорликдаги фаолият мобайнида, айниқса, сўнгги йилларда Ислом Абдуғаниевич билан ўрталарида илиқ муносабат шаклланганини таъкидлайди.
“У менга хайрихоҳ муносабатда эди. Ёши мендан каттароқ бўлгани боис Ислом Абдуғаниевич каминага исмимни айтиб, “сен” деб мурожаат қилар эди. Бундан эса инсоний бир самимият ва яқинликни ҳис этар эдим", дея хотирлайди Россия президенти.
Мавзуга оид
17:53
АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги мухолифлари ўлдирилишига оид махфий ҳужжатларни қисман очиқлади
16:33
Меркел: Менда ҳеч қачон Путин бўйича иллюзиялар бўлмаган
12:21
Путин: Россия жангда «Орешник» ракетасини синовдан ўтказишда давом этади
23:44 / 22.11.2024