Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Интер» А Серияда мавсумдаги 7-мағлубиятини қабул қилди
Италия А Серияси 26-турининг дастлабки ўйинида «Кальяри» «Интер»ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
31-дақиқада Иван Перишичнинг автоголи билан ҳисоб очилди. Аммо кўп ўтмай «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес шеригининг хатосини ўнглаб, мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим охирида мезбонлар ҳужумчиси Леонардо Паволетти жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди ва унинг голи ўйинда охиргиси бўлиб қолди.
Бу «нерадзурри» учун А Сериянинг бу мавсумидаги 7-мағлубият бўлди. Натижада 4-ўриндаги «Милан» билан орадаги фарқ 2 очкога қисқарди: «россонери» бугун ўз майдонида «Сассуоло»ни мағлуб этса, юқори учлик таркиби узоқ ойлардан сўнг ўзгаришга учрайди.
Маълумот учун, «Интер» ўтган мавсумни 6та мағлубият билан якунлаганди. Клуб кейинги турни 10 март куни ўз уйида СПАЛга қарши ўтказади. Кечаги ғалабадан кейин жадвалдаги ўрни (14-ўрин) ўзгармай қолган «Кальяри» ўша куни «Болонья» майдонига сафар қилади.
Италия чемпионати
26-тур, 1 март
Кальяри – Интер 2:1 (2:1, 0:0)
Голлар: 1:0 – 31, автогол Перишич, 1:1 – 38 Мартинес, 2:1 – 43 Паволетти.
Интер – Ханданович, Д`Амброзио, де Врей, Шкриньяр, Асамоа (Кандрева, 83), Весино (Валеро, 68), Брозович (Раноккия, 87), Политано, Наингголан, Перишич, Мартинес.
2 март
19:00. Эмполи – Парма
22:00. Милан – Сассуоло
00:30. Лацио – Рома
16:30. Торино – Кьево
19:00. СПАЛ – Сампдория
19:00. Женоа – Фрозиноне
19:00. Удинезе – Болонья
3 март
16:30. Торино – Кьево
00:30. Наполи – Ювентус
Мавзуга оид
19:29 / 23.05.2025
“Сўнгги қўнғироқ”. Италияда ким чемпион, Мбаппе “Олтин бутса” оладими ва бошқа интригалар
18:36 / 07.05.2025
Тажриба синови. «Барса» нега яримфиналдан ўтолмади?
02:38 / 07.05.2025
Етти гол урилган ўйинда "Интер" "Барселона"ни ЕЧЛдан чиқариб юборди
10:53 / 01.05.2025