Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилоятида 3та ОТМ филиали иш бошлаши кутилмоқда
Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларида Республиканинг етакчи олий таълим муассасалари филиаллари фаолияти йўлга қўйилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2019/2020-ўқув йилидан:
* Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши;
* Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз;
* Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиаллари талабаларни ўқитишни бошлайди.
Аввалроқ, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида юридик кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалини ташкил этилиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
23:40 / 14.03.2025