Жаҳон | 20:10 / 18.03.2019
7022
1 дақиқада ўқилади

Туркия ва Эрон биринчи марта биргаликда аксилтеррорчилик операцияси ўтказди

Фото: AFP

Туркия ва Эрон 18 март куни Курдистон ишчи партияси (КИП) аъзоларига қарши биринчи марта биргаликда аксилтеррорчилик операцияси ўтказди. Бу ҳақда Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу маълум қилди.

“Бугун эрталабки соат 8 дан бошлаб биринчи марта Эрон билан биргаликда операция ўтказмоқдамиз”, деб маълум қилган Сойлу.  

“Анадолу” ахборот агентлигининг хабар беришича, Анқара ва Теҳроннинг КИПга қарши қаратилган операцияси давомий кўринишга эга. Биргаликдаги ҳаракатлар турк-эрон чегарасида олиб борилмоқда. “Операция натижалари ҳақида кейинроқ эълон қиламиз”, деб айтган Сойлу.

КИП 1984 йилдан бери Туркиянинг асосан курдлар яшайдиган жануби-шарқий ҳудудларига мустақиллик берилиши учун курашиб келади. Туркия ва Эронда КИП террорчилик ташкилоти деб ҳисобланади.   

Мавзуга оид