Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААдан Янги Зеландиядаги терактларни маъқуллаган эркак депортация қилинди
Дубайда жойлашган Transguard Group компанияси ходими Янги Зеландияда 50 кишининг умрини олиб кетган терактларни маъқуллагани учун компаниядан бўшатилди ва БААдан депортация қилинди. Бу ҳақда Khaleej Times нашри хабар берди.
“Компания ходими Янги Зеландиядаги терактларни маъқуллаб, Facebook’даги саҳифасида гижгижловчи изоҳ қолдирган. Компаниямизда ижтимоий тармоқларнинг тегишлича ишлатилмаслигига мутлақ сабр-тоқатсизлик сиёсати амал қилади, шу сабабли ходим дарҳол бўшатилди ва тегишли идораларга топширилди”, дейилган компанияда.
Изоҳлар муаллифи судда қилмиши учун жавоб бериб, интернетдаги жиноятлар ҳақидаги қонунга кўра мамлакатдан депортация қилинган.
Мавзуга оид
11:00 / 27.05.2025
Ливерпулда машина одамларга қарата ҳайдалгани теракт деб ҳисобланмаяпти
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
11:02 / 16.05.2025