Жамият | 16:57 / 26.03.2019
12822
3 дақиқада ўқилади

Тошкент вилояти жарима майдонлари фоторадар қарздорлари билан тўлмоқда

Фото: Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Тошкент вилоятининг  М39 “Олмаота-Бишкек-Тошкент-Термиз” (Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятини боғловчи йўл) автомобиль йўли, А373 “Тошкент-Ўш” (Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятини боғловчи) автомобиль йўли ва 4Р12 “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ” (Тошкент шаҳри ва Бўстонлиқ  туманларини боғловчи) автомобил йўли, 4Р2 “Тошкент ш.-Тўйтепа ш.-А373 автойўли” (Тошкент ва Нурафшон шаҳарларини боғловчи) автомобиль йўлларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари онлайн режимда ишлаб келмоқда.

Фото: Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот гуруҳи хабарига кўра, ушбу фоторадарлар ишга туширилгандан буён 85 мингдан ортиқ қоидабузарликлар аниқланди. Қоидабузар ҳайдовчиларнинг 10 минг нафардан зиёди 60 кун муддат ичида қонунда белгиланган тартибда жарималарни ўз вақтида тўламаган.

Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ўз вақтида жаримани тўламаган ҳайдовчиларга нисбатан мунтазам рейд жараёнлари олиб борилмоқда. Бунда ҳозирги замон технологияларидан фойдаланган холда, “АUTO CON” ускунаси ёрдамида 60 кун муддат ичида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган жаримани тўламаган қоидабузар ҳайдовчиларни аниқлаб автомашинасини жарима майдонига жойлаштирилмоқда. 

Фото: Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Бундай тўловларни ўз вақтида амалга оширмаётган транспорт воситаларининг эгалари рўйхати шакллантирилиб, ундириш чоралари кўрилмоқда. 

Мисол учун: 

- “Кобальт” русумли, Тошкент шаҳри Яшнобод туманида рўйхатда турувчи автомашина 23 маротаба, яъни 8.155.580 сўм миқдорда;  

- “Ласетти” русумли, Наманган вилояти Наманган шаҳрида рўйхатда турувчи автомашина 8 маротаба, яъни 1,389,980 сўм миқдорда;  

- “Ласетти” русумли, Наманган вилояти Уйчи туманида рўйхатда турувчи автомашина 12 маротаба, яъни 4.870.960 сўм миқдорда;  

- NEXIA русумли, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида рўйхатда турувчи автомашина 7 маротаба, яъни 2.940.140 сўм миқдорда;  

- NEXIA русумли, Тошкент вилоятида рўйхатда турувчи автомашина 5 маротаба, яъни 958.360 сўм миқдорда;  

Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасида белгилаб берилган 60 кун муддат  ичида  жарималарни тўламаслик, жарима тўлагунга қадар транспорт воситасини жарима майдонига қўйишга асос бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид