Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги «алдоқчи» фоторадарлар сони маълум бўлди
Бугун, 27 март куни Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган брифингда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва янгиликлар юзасидан маълумотлар берилди.
Маълум бўлишича, 115та чорраҳага ўрнатилган камералар ёрдамида 2017 йилдан шу пайтга қадар жами 604 239та, 2018 йил 7 августдан буён 6та стационар ва 4та мобиль фоторадарлар томонидан 213 220та қоидабузарлик қайд этилиб, ҳуқуқбузарлар аниқланган.
Энг қизиғи, пойтахт бўйлаб 38та стационар ва 5та «алдоқчи» фоторадарлар, яъни «муляж»лар ҳам «ишлатилаётгани» хабар қилинди.
Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари, полковник Азизхон Умархоновнинг маълум қилишича, бу воситаларнинг ҳаммасини қўллашдан ягона мақсад – йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш кўзланган.
2019 йилнинг 29 март ҳолатига кўра, пойтахтдаги ЙТҲлар сони 190тани ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36,2 фоизга камайишига эришилган. Шунингдек, шу пайтга қадар ҳодисалар сабабли вафот этганлар сони 15 кишини ташкил қилган бўлса, ўтган йилнинг дастлабки уч ойида бу кўрсаткич 35 кишига етган.
Мавзуга оид
17:43 / 10.05.2022
Ўзбекистонда 2022 йил биринчи чорагида 37 та янги фоторадар ҳамда камералар ишга туширилди (рўйхат)
11:18 / 07.03.2022
Республика ҳудудида февраль ойида ишга туширилган фоторадарлар тўғрисида маълумот берилди
11:40 / 09.08.2021
Июл ойида ишга туширилган онлайн ишловчи фоторадар ва камералар тўғрисида маълумот берилди
07:47 / 15.06.2021