Жаҳон | 20:19 / 30.03.2019
68322
1 дақиқада ўқилади

Толиблар генерал Дўстумнинг кортежига ҳужум қилишди

"Толибон" ҳаракати жангарилари Афғонистоннинг биринчи вице-президенти Абдул-Рашид Дўстумнинг кортежига ҳужум қилишди. Бу ҳақда Tolo News телеканали хабар берди

Ҳужум оқибатида Дўстумнинг бир нафар тансоқчиси ҳалок бўлди, икки нафари жароҳатланди. 

Телеканалнинг билдиришича, ҳужум Дўстумнинг кортежи Балх вилоятидан Жузжонга йўл олган пайтда содир этилган. Биринчи вице-президентнинг ўзи жароҳатланмагани хабар қилинмоқда.

Аввалроқ толиблар Афғонистон шимоли-шарқий қисмидаги округни эгаллаб олишгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид