Жамият | 20:09 / 01.04.2019
9317
5 дақиқада ўқилади

«Бу касалликни енгишга катта пул кетар экан...» Оққон касаллигига чалинган мурғак қалблар ёрдамга муҳтож

Инсон ҳаёти паст-баландликлардан иборат. Ҳаёт бизни ўзининг синовлари билан аёвсиз синайди. Лекин инсон бу синовларни сабр-қаноат билан енгса, улкан ажр-савобларга эга бўлади. Баъзида яхшилар ёрдамига муҳтожлик сезади. Уларнинг моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашларига интиқ бўлади. Ҳозирда ҳикоя қиладиган инсонлар ҳам сизларнинг саховатли эътиборларингизга муҳтож.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Биринчи беморимиз Хоразм вилояти Урганч туманидан келган 5 ёшли болакай Иззатбек Шарифбоев. Иззатбек ҳозирда 4-курс муаолажаларини қабул қиляпти. Дори-дармонларига қийналиб қолган оиласи яхшилардан ёрдам сўрашга мажбур бўлишган. Ҳозирда ижарада туриб Исломбекни даволатишмоқда. Унинг оиласи дорихоналардан қарз бўлиб қолишган. Онаси Дилафруз Дурдиеванинг таъкидлашича, узоқ муддатли даволаниш Исломбекнинг руҳиятига таъсир қилиб, инжиқ бўлиб қолган. Ҳозирда оила яхшилар ёрдамига муҳтож.

Телефон: +99897 441 76 46

Отаси Хурматбек Абдуллаев номига очилган карта:

АГРОБАНК Click /PayМе: 8600 0417 9808 5370

МФО: 00394

ИНН: 201 200 124

Нақд пул топширганда: 2311 6000 6000 0039 4001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 2311 8000 4000 0039 4001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 9000 0039 4001

Кейинги беморимиз Самарқанд вилояти Иштихон туманидан келган 13 ёшли ўғлон Жонибек Ўктамов. Жонибек ҳозирда 4-курс муолажаларини оляпти. Онаси Лутфия Роббимованинг таъкидлашича, турмуш ўртоғи билан Россияда ишлагани кетишган. Ҳамма ишлари яхши кетаётган бир вақтда ўғли Жонибекнинг тоби қочиб қолади. Текширувда оққон ташхиси қўйилади. Шундан сўнг барча йиғганлари фарзандини даволатишга сарфлайди. Ҳозирда оила ёрдамга муҳтож бўлиб қолган. Улар яхшилар учун доим дуода.

Телефон: +99890 973 49 81

Онаси Лутфия Роббимова номига очилган карта:

АГРОБАНК Click /PayМе: 8600 0417 8195 1943

МФО: 00394

ИНН: 201 200 124

Нақд пул топширганда: 2311 6000 6000 0039 4001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 2311 8000 4000 0039 4001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 9000 0039 4001

Яна бир беморимиз Самарқанд вилояти Иштихон туманидан келган жажжигина қизалоқ Шайдо Бердиқуловадир. Қизалоққа шифокорлар томонидан оққон ташхиси қўйилгандан сўнг оила кучи етганича ҳаракат қилади. Дорилар қимматлиги сабаб халқимиздан ёрдам сўрашга мажбур бўлишган. Онаси Назарова Дилдоранинг таъкидлашича, сотадиган ҳеч нарсаси қолмаган. Бугун улар яхшилар ёрдамига муҳтож. Улар учун доим дуода.

Телефон: +99899 482 90 24

Онаси Назарова Дилдора номига очилган карта:

АГРОБАНК Click /PayМе: 8600 0417 0850 8503

МФО: 00394

ИНН: 201 200 124

Нақд пул топширганда: 2311 6000 6000 0039 4001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 2311 8000 4000 0039 4001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 9000 0039 4001

Сўнгги беморимиз Муҳаммадюсупова Муштарийбону. Муштарийбону ҳозирда 9 ёшда. Фарғона вилояти Бағдод туманида истиқомат қилади. Муштарийбону ҳозирда Гематологияда 4-курс муолажаларини олмоқда. Онаси Абдуллаева Гулнозанинг таъкидлашича, дори-дармонларни сотиб олишда қийналиб қолишган. Турмуш ўртоғи оддий ишчи. Бундан ташқари Муштарийбону узоқ вақтдан бери даволанади сабаби касаллик қайталанган. Ҳозирда оила ёрдамга муҳтож.

Телефон: +99890 329 20 23

Отаси Абдуллаев Дониёржон номига очилган карта:

АГРОБАНК Click /PayМе: 8600 0423 8421 9670

МФО: 00394

ИНН: 201 200 124

Нақд пул топширганда: 2311 6000 6000 0039 4001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказганда: 2311 8000 4000 0039 4001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 9000 0039 4001

Азиз саховатпеша юртдошлар! Ёрдамга муҳтож бу ватандошларимизга беэътибор бўлмайлик. Уларни ҳам моддий ҳам маънавий қўллаб-қувватлайлик. Қўлимиздан келгунича, имкониятимиз борича савоб ишга ҳисса қўшайлик. Аллоҳ қилган эҳсонларингизни даргоҳида қабул қилиб, охиратда бошингизга соябон қилсин, азиз юртдошлар!


Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Мавзуга оид