Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ: Кореяда комага тушган ўзбекистонлик бўйича харажатларни қоплашга оид ишлар олиб бориляпти
Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Корея Республикасидаги клиникалардан бирида 2018 йил июль ойидан буён кома ҳолатида ётган Ўзбекистон фуқароси Абрам Оқиловга амалий ёрдам кўрсатиш масаласини Ўзбекистоннинг Сеул шаҳридаги элчихонаси консуллик бўлими назорат остида ушлаб турибди.
Дипломатик ваколатхона вакиллари бемордан мунтазам равишда хабар олиб, унинг акаси Азизжон Оқилов, касалхонанинг тиббий ва маъмурий ходимлари билан доимий алоқада бўлиб турибди, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳозирги пайтда Ўзбекистон фуқаросининг даволаниши билан боғлиқ барча тиббий харажатларни қоплаш ва тегишли товон пулини тўлашга оид масалаларни ҳал қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Бундан олдин, Жанубий Кореяда комага тушган ўзбекистонлик бўйича шифохона 93 минг доллар миқдорида ҳисоб чиқаргани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
07:31 / 04.08.2022
Ташқи ишлар вазирлигида янги тайинлов амалга оширилди
08:43 / 30.06.2022
Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасида янги бошқарма ташкил этилди
12:37 / 21.06.2022
Хитой элчиси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига ташриф буюрди
12:43 / 04.05.2022