Жаҳон | 08:05 / 17.04.2019
27043
1 дақиқада ўқилади

FP: фақат аёллар ядровий апокалипсисни тўхтата олади

Фото: Medium

Американинг Foreign Policy журнали шарҳловчиси Занти Шарфф фикрича, ядровий соҳада банд бўлган аёллар сонини кўпайтириш глобал ядровий уруш хавфини камайтириши мумкин.

Шарфф ўз мақоласида 2006 йилда Лондон Қироллик жамияти томонидан ўтказилган тадқиқотга таянган. Унда ҳарбий зиддият шароитида эркаклар ва аёлларнинг хатти-ҳаракатлари моделлаштирилган. Экспертларнинг хулосасига кўра, эркаклар ўзига кўпроқ ишонади, бу эса ядро зарбасига сабаб бўлиши мумкин, деб ёзади FP шарҳловчиси.

Муаллифнинг қайд этишича, ҳозирги вақтда ядро қуролини тарқатмаслик бўйича халқаро музокараларда делегацияларнинг фақатгина тўртдан бир қисмини аёллар ташкил этади, айрим мамлакатлар эса фақат эркакларни юбормоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид