Жаҳон | 00:57 / 18.04.2019
23143
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда Россияга пул топгани кетган ҳарбий хизматга чақирувчиларнинг ота-оналари ушлана бошланди – ОАВ

Тожикистоннинг Чорхук қишлоғида республиканинг давлат миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари баҳорги ҳарбий хизматга чақириқ вақтида Россияда ишлаб юрган чақирилувчиларнинг ота-оналарини ушлашди.  

Мутасадди идоралар бу ота-оналардан фарзандларини Тожикистонга тезда қайтаришни талаб қилишган. Бу ҳақда “Ахбор” нашри хабар берди. Таъкидланишича, чақирув ёшидаги йигитларнинг яшаш жойлари бўйича рейдлар аввал ҳам ўтказилган, бироқ иш уларнинг ота-оналари ушланишигача ҳали бормаганди. 

12 апрелда Тожикистон ислом маркази уламолари ҳарбий хизматдан бўйин товлаш оғир гуноҳ эканлиги ҳақида баёнот билан чиқишган. Уламолар ҳарбий хизматдан бўйин товлашда фарзандларига ёрдам берувчи ота-оналар ҳам гуноҳга ботишларидан огоҳлантиришган.

Тожикистон қуролли кучларига баҳорги чақирув 1 апрелдан 31 майгача давом этади. Бу вақтда армияга 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган  15 минг йигит чақирилади.

Мавзуга оид