Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Руслар бир томон, рус бўлмаганлар — бошқа томонга». Москвадаги фитнес-клубда чақирув ёшидагилар қуршаб олинди
Россияда баҳорги ҳарбий хизматга чақирув бошланиши арафасида мигрантларга қарши рейдлар кўпайди.
Полициячилар ҳарбий комиссариат ходимлари ҳамроҳлигида Москва шаҳри жануби-шарқида жойлашган фитнес-клубда чақирув ёшидаги эркакларни ўраб олди, деб хабар беради Msk1.ru.
Нашр маълумотига кўра, рейд 27 март куни кечқурун Люблинская кўчасидаги «Марино» метро бекати яқинидаги «Мариэл» савдо марказида жойлашган Spirit Fitness тармоғи клубларидан бирида ўтказилган.
Фитнес-клуб мижозларидан бири журналистларга айтишича, кучишлатар тузилмалар ходимлари клубга келганларни юзтубан қилиб ётқизган, одамлар 15 дақиқага яқин ётишган, кейин залдан вояга етмаганлар ва аёллар чиқариб юборилган, қолган эркаклар эса этник келиб чиқишига кўра ажратилган ҳамда уларнинг паспортлари текширилган.
«Бу ерда ОМОН. Бизни шунчаки полга ётқизишди, юзимиз билан полга қараб ётдик. Хуллас, бизни турғизишди, деворма девор ажратишди. У томонда рус бўлмаганлар, бу томонда руслар. Мен нима бўлаётганини тушунмаяпман», — деган рейд вақтида видео олишга улгурган гувоҳлардан бири.
Унинг сўзларига кўра, барча эркаклар ҳарбий комиссариат ходимига йўналтирилган, у улардан паспорт маълумотлари ва ҳарбий мажбурият тўғрисидаги маълумотларни текширган. Ёнида ҳеч қандай ҳужжати бўлмаганларга чақирув қоғози берилиб, эҳтимолий чақирилувчининг мақомига аниқлик киритилган.
Нашрнинг Spirit Fitness фитнес-клублар тармоғидаги манбаси бу ҳақдаги маълумотни тасдиқлаган. «Менга маълум бўлишича, бу нафақат ушбу фитнес-клубда, балки бошқа клубларда ҳам содир бўлмоқда. Ва умуман олганда, нафақат фитнес-клубларда. Апрел яқинлашиб қолди. Ҳали ҳарбий хизматга чақирув бошланади», – деган Msk1.ru суҳбатдоши. Тармоқ раҳбарияти расмий изоҳ беришдан бош тортган.
2025 йил бошидан Россияда мигрантларга қарши рейдлар кўпайди, улар бошқа жамоат жойлари билан бир қаторда спорт клубларида ҳам ўтказила бошланди. Тинтувлар натижасида полиция ноқонуний муҳожирларни депортация қилади, Россия фуқаролигини олганларга эса ҳарбий комиссариатга чақирув қоғозлари берилади.
Мавзуга оид
15:12 / 26.05.2025
1 сентябрдан Москва ва Москва вилоятидаги мигрантлар геолокация бўйича кузатиб борилади
09:39 / 25.05.2025
АҚШ билан виза музокараси, Россиянинг талаблари ва билимли ёшларга мукофот — ҳафта дайжести
16:00 / 22.05.2025
Украина уруш бошланганидан бери 49 минг эркакнинг хорижга чиқиб кетишининг олдини олди
22:47 / 20.05.2025