Спорт | 12:53 / 21.04.2019
15590
2 дақиқада ўқилади

Ҳасанбой Дўсматов Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлади

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Бангкокда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг учинчи кун дастурини ўзбекистонлик боксчилар орасидан Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов бошлаб берди.

Бу галги турнирда -52 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Дўсматов илк жангини бутанлик Тенсин Другйелга қарши ўтказди. Тажриба бобида Другйелдан анча устун бўлган Ҳасанбой илк раунддаёқ рақибини нокдаунга учратиб, жанг охирига қадар яққол устунликка эришди ва якунда 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Бугун яна беш нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади.

Кундузги дастур, 12:00 дан сўнг:
-69 кг: Бобоусмон Батуров - Сажжар Каземзадапоштири (Эрон) (А рингда)
-81 кг: Дилшодбек Рўзматов - Брижеш Ядав (Ҳиндистон) (B рингда)
-51 кг: Фарангиз Ҳошимова - Назим Кизибай (Қозоғистон) (А рингда, аёллар)

Кечки дастур, 16:00 дан сўнг:
-60 кг: Шукуржон Раҳимов - Аҳмад Насим Ҳуссайн (Яман) (B рингда)
-60 кг: Райхона Қодирова - Пунам Равал (Непал) (А рингда, аёллар)

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид