Спорт | 14:50 / 21.04.2019
18012
1 дақиқада ўқилади

Осиё чемпионати. Ўзбекистонлик икки боксчи чорак финалга чиқди

Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати доирасидан ўрин олган учинчи кун беллашувлари давом этмоқда.

-69 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Бобо-Усмон Батуров бугун турнирдаги иккинчи жангини ўтказди. У эронлик боксчи Сажжар Каземзадапоштирига қарши рингга чиқди ва рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Бу ғалаба Бобо-Усмон Батуровга чорак финал йўлланмасини тақдим қилди.

Батуров турнирдаги иштирокини 19 апрель куни бошлаган ва дастлабки жангида мўғулистонлик Баярку Ганбаатарни нокаутга учратганди.

Бугун кундузги дастурда -81 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган Дилшодбек Рўзметов ҳам дастлабки жангини ўтказди.

У ҳиндистонлик Брижеш Ядавга қарши баҳс олиб борди ишончли ғалабага эришиб чорак финалга йўл олди. Рўзметовнинг ярим финал йўлидаги рақиби қозоғистонлик Бек Нурмаганбет бўлади.

 

Мавзуга оид