Спорт | 20:40 / 20.09.2019
10608
1 дақиқада ўқилади

Дилшодбек Рўзметов Бенжамин Уиттекерни енгиб финалга чиқди

Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финал беллашувлари давом этмоқда.

-81 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Дилшодбек Рўзметов финал остонасида буюк британиялик Бенжамин Уиттекер билан баҳс олиб борди.

3 раунд ўзининг ажойиб ҳаракатлари билан ажралиб турган Дилшодбек Рўзметов беллашувни ўз фойдасига ҳал қилди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.

Шу тариқа терма жамоамиз вакиллари орасида финал йўлланмасига сазовор бўлган боксчилар сони 3 нафарга етди. Бунгача -52 кг вазн тоифасидаги Шаҳобиддин Зоиров ҳамда -57 кг вазн тоифасидаги Миразизбек Мирзахалилов финалга йўл олганди.

Мавзуга оид