Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 7,5 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади
1939-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги муносабати билан ҳозирда ҳаёт бўлган уруш фахрийларига бир марталик пул мукофотлари берилади.
Kun.uz манбаси хабар беришича, ҳукумат йиғилишида айни вақтда ҳаёт бўлган 878 нафар фахрийларга 7,5 миллион сўмдан мукофот берилиши маълум қилинган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари анъанага кўра ҳар йилда 9 май арафасида пул мукофотлари билан тақдирланади. Аввалги йилларда, хусусан, 2013 йилда бир марталик пул мукофоти - 500 000 (беш юз минг) сўмни, 2014 йилда – 600 000 (олти юз минг) сўмни, 2017 йилда 2 000 000 (икки миллион) сўмни, 2018 йилда 5 000 000 (беш миллион) сўмни ташкил этган. Уруш қатнашчилари сони ўтган йили 1168 нафар эди, бу йил 878 нафар қолган.
Шунингдек, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ўзлари учун мақбул муддатларда йилига бир марта Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санаторийларида ўн икки кунлик соғломлаштириш курсидан текин ўтиш ҳуқуқига эга.
1-гуруҳ ногиронлиги бўлган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари бир нафар кузатувчи шахс учун қўшимча текин йўлланма олиш ҳуқуқига эга.
Шунингдек, фахрийлар темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли учиш ҳуқуқи мавжуд.
1-гуруҳ ногиронлиги бўлган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ўзларини кузатиб бораётган бир нафар шахс учун ҳам бепул ва имтиёзли юришга чипта олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Мавзуга оид
11:05 / 10.05.2025
Нидерландияда Иккинчи жаҳон уруши даврида қурбон бўлган ўзбеклар хотирасига бағишланган музей очилди
14:36 / 09.05.2025
Россия Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига МДҲ давлатлари орасида энг кам мукофот пули тўлайди
14:22 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
14:07 / 09.05.2025