Жамият | 14:40 / 14.05.2019
10673
4 дақиқада ўқилади

Унинг бармоқларида сезги йўқолган: ғузорлик ногирон она фарзандлари учун яшашни истайди

Қашқадарё вилояти Ғузор тумани марказидаги Фирдавсий кўчаси 36-уй манзилида истиқомат қилиб, тўрт нафар фарзандини тарбиялаб келаётган, II гуруҳ ногирони Дилдора Тошанова яхши инсонларнинг кўмагига муҳтож бўлиб турибди.

Видео: YouTube

Видео: Mover (tas-ix)

Дилдора Тошанова бошидан ўтган кўргуликларни шундай ҳикоя қилиб берди. 2007 йилда оддий оёқ оғриғидан бошланган дард секин-аста меҳнат қилиш қобилиятининг сусайишига олиб келган.

У бир пайтлар журналистика соҳасида фаолият кўрсатган. Айни пайтда таъмирталаб бир уйда тўрт фарзандини тарбиялаб келмоқда.

Врачларнинг ташхисига кўра, Дилдора Тошанова полинейропатия дардига йўлиққан. Бу дардга йўлиққан инсонда ланж фалажлик кузатилади, қўл ва оёқ учларида сезгирлик йўқолади.

Тўрт фарзанднинг онаси Дилдора айни пайтда ҳеч қаерда ишламайди. Чунки фаол меҳнатга лаёқатсиз. Ногиронлик нафақаси олади.

У бизга иложсизликдан мурожаат қилганини айтиб берди. Дардмандлиги боис турмуш ўртоғининг ҳам эътиборидан қолган.

Даволаниш учун қарзга дори-дармон олавериб, у дорихоналардан ҳам қарздор бўлиб қолган. Қўли калталиги боис врачлар белгилаб берган даволаниш курсларини ҳам ўз вақтида ўтай олмаяпти. Бедаво дардга йўлиққан она бироз яшашни ва ёш фарзандларини оёққа турғазиб олишнигина истайди.

Дилдора Тошанова бор умиди саховатпеша инсонлардан эканини айтиб, уларга биз орқали мурожаат қилди.

Биз ушбу хонадонда бўлиб қайтганимиздан сўнг, Дилдора Тошанованинг иккинчи ўғли қўлини синдириб олгани маълум бўлди. Унинг қўл суяклари майдаланиб кетган ва болакай ҳам операция қилинган.

Биз Дилдорахоннинг оиласига ёрдам кўрсатиш учун хайрия акциясини эълон қиламиз. Эзгу ниятдаги юртдошларимизни ушбу жабрдийда оилага ёрдам қўлини чўзишни сўраб қоламиз.

Click/PayMe орқали пул кўчиришни истаганлар учун:

8600 0423 3455 2238 (Дилдора Тошанова)

«Агробанк» Ғузор филиали. МФО: 00157. ИНН: 200676879

Нақд пул топширганда: 23116 000 2 00000157 001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда: 23118 000 2 00000157 002

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 23120 000 7 00000157 001

Телефон: (91) 454 76 65

Шуҳрат ШОКИРЖОНОВ тайёрлади.


Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Мавзуга оид