Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шанхайда икки ўқувчини пичоқлаб ўлдирган руҳий касал шахс қатл этилади
Шанхай ўрта даражадаги суди ўтган йил июнь ойида «жамиятдан ўч олиш» мақсадида икки нафар ўқувчини пичоқлаб ўлдирган эркакни ўлим жазосига ҳукм қилди.
Ҳодиса 2018 йил 28 июнда Сюэхуэй туманидаги бошланғич мактаб эшиклари ёнида содир бўлган. Пичоқ билан қуролланган эркак уч нафар мактаб ўқувчиси ва аёл кишига ҳужум қилди. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, икки нафар бола олган жароҳатлари туфайли нобуд бўлди.
Полиция ўткинчилар ёрдамида гумонланувчини қўлга олди. Тажовузкор 29 ёшли ишсиз эркак бўлиб чиққан. Полиция баёнотига кўра, эркак иш топа олмаганлиги сабабли жамиятдан ўч олишга қарор қилган.
Пайшанба куни Шанхайда суд ҳукми эълон қилинди. Суд айбланувчи Хуан Ичунни ўлим жазосига ҳукм қилди ва барча сиёсий ҳуқуқлардан умрбод маҳрум этди.
Суд-психологик экспертиза судланувчи шизофрения касаллигига чалинганини аниқлади, мутахассислар у бу ҳолатда чекланган жиноий-ҳуқуқий лаёқатга эга экани ҳақидаги хулосага келишди. Бироқ, суд жиноятнинг оғирлиги ва хавфлилигини ҳисобга олиб, ўлим жазоси тўғрисида қарор қабул қилди.
Мавзуга оид
21:52 / 15.05.2025
Шанхайда боладаги сирли тошма сабаб унинг оиласи самолётга чиқарилмади
11:51 / 26.03.2025
Хитойдаги ресторан “классик мусиқа эшитиб” ўсган товуқ гўштини 66 долларга таклиф қилмоқда
00:31 / 16.09.2024
Шанхай аэропортларида «Бебинка» тайфуни туфайли барча рейслар бекор қилинмоқда
18:43 / 01.05.2023