Жамият | 12:40 / 24.05.2019
22324
4 дақиқада ўқилади

Бахтсиз ҳодиса туфайли фалаж бўлиб қолган самарқандлик муштипар қизга ёрдам керак

Самарқанд шаҳрининг Кимёгарлар қўрғонида бахтсиз ҳодиса туфайли ногирон бўлиб, тўшакка михланиб қолган бир муштипар қиз онаси билан ижара уйида истиқомат қилиб келмоқда. 26 ёшга қадам қўйган Гулруҳ Бозорова ўша машъум кунгача гўзаллик салонида ишларди.

Видео: Youtube

 Видео: Mover (tas-ix)

2017 йилнинг 29 августида у кўп қаватли уйнинг 4-қаватида жойлашган уйнинг ташқи деразасини артаётган чоғида пастга қулаган. Қизгина тирик қолган, лекин умуртқа поғонаси синиб, энди унинг қўл-оёқлари ишламаяпти.

Унинг сезгилари тўлиқ ўлган эмас. Оёқлари унга бўйсунмасдан букилиб, ҳаракатланиб туради. Гулруҳ бир неча бор шифокорлар кўригида бўлган ва хулосаларга кўра у Ҳиндистонда жарроҳлик операцияси ўташи керак. Агар ўша операция муваффақиятли кечса, унинг тўлиқ тузалиб кетишига умид бор.

Бироқ айни пайтда Гулруҳ ҳатто мустақил овқатлана олмайди. Унга онаси доимо ҳамроҳлик қилади.

Онаси Муқаддам Ражабованинг ҳикоя қилиб беришича, турмуш ўртоғи билан 1997 йилда ажрашиб кетган. Фарзандларини ёлғиз ўзи улғайтирган. Бир ўғли алоҳида оиласи билан яшайди. Қизи билан бу машъум кўргулик юз берганида у Россияда меҳнат қилаётган эди…

Онаси Россиядан қайтиб келгач, қизини Тошкентга — ҳиндистонлик шифокорлар кўригига олиб борган:

Ҳиндлар операция харажатларига қанча пул кетишини ҳам тахминан айтишган. Операцияга тахминан 9,5 минг АҚШ доллари, Ҳиндистонга бориш-келиш харажатларига яна 1,5 минг АҚШ доллари кетади.

Гувоҳ бўлдингиз, орзулари бир олам қиз бир бахтсиз ҳодиса туфайли ногирон бўлиб, тўшакка михланиб қолган. Фақатгина кўпчиликнинг ёрдами билан у тўлақонли ҳаётга қайтиши мумкин.

Kun.uz Гулруҳ Бозорова Ҳиндистонда операция қилиниши учун хайрия акциясини бошлайди. Кўнглида эзгулик чўғи бўлган ҳамюртларимиздан бу жабрдийда муштипар қизга ёрдам қўлини чўзишингизни сўраб қоламиз.

SBERBANK:
4276 7214 4028 1129. 
04/21
MUKADAM RAJABOVA [ONASI]

PayMe/Click орқали пул кўчирувчилар учун UzCard:

8600 0424 0177 7973 (Онаси: Муқаддам Ражабова номида)

АТБ Агробанк Самарқанд вилояти Ҳудудий филиали.

МФО: 00279. СТИР: 201208366

Нақд пул топширганда: 23116840900000279001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда: 23118000000000279001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 23120000600000279001

Шуҳрат ШОКИРЖОНОВ тайёрлади.


Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Мавзуга оид