Ўзбекистон | 12:00 / 24.05.2019
69473
3 дақиқада ўқилади

Қонунчиликда «милиция» сўзи бутунлай ишлатилмайдиган бўлди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

194-модданинг (Милиция ходимининг қонуний талабларини бажармаслик):

номидаги «Милиция ходимининг» деган сўзлар «Ички ишлар органлари ходимининг» деган сўзлар билан алмаштирилди;

биринчи қисми диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Ички ишлар органлари ходимининг ҳуқуқбузарликни тўхтатиш, ҳужжатларни текшириш учун тақдим этиш, ички ишлар органларига бориш ёки кўрсатилган муддатда ички ишлар органларида бўлиш тўғрисидаги қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик, транспорт воситасини тўхтатиш, жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаслик ёхуд ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларига бошқача тарзда бўйсунмаслик, худди шунингдек жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш вазифаларини амалга ошираётган бошқа шахсларнинг қонуний талабларини бажармаслик»;

195-модданинг (Милиция ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш):

номидаги «Милиция ходимларининг» деган сўзлар «Ички ишлар органлари ходимларининг» деган сўзлар билан алмаштирилди;

диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Ички ишлар органлари ходимининг ўз вазифаларини бажариши билан боғлиқ қонуний талабларини бажармасликка омма олдида ҳар қандай шаклда даъватлар қилиш, худди шунингдек ички ишлар органлари ходимларига оммавий равишда бўйсунмасликни келтириб чиқариш мақсадида била туриб сохта уйдирмаларни тарқатиш»;

196-модданинг (Ҳуқуқбузарлик сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан милициянинг ёзма тақдимномаларини бажариш чораларини кўрмаслик):

номидаги «милициянинг» деган сўз «ички ишлар органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилди;

диспозициясидаги «милициянинг» деган сўз «ички ишлар органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилди;

199-модданинг (Махсус хизматларни қасддан алдаб чақирганлик) диспозициясидаги «Милиция» деган сўз «Ички ишлар органи» деган сўзлар билан алмаштирилди;

242-модда (Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколати бўлган органлар (мансабдор шахслар) биринчи қисмининг (Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни) 4-бандидаги «(милиция)» деган сўз чиқариб ташланди.

Мавзуга оид