Human Rights Watch асосчиси вафот этди
Америкалик ношир ва Human Rights Watch (HRW) ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти асосчиси Роберт Бернштейн 96 ёшида Манхэттендаги касалхоналардан бирида вафот этди, деб хабар берди New York Times.
Роберт Бернштейн 1966 йилдан 1990 йилгача Random House нашриётига раҳбарлик қилган. У 1970-йилларда ҳуқуқни ҳимоя қилиш билан фаол шуғулланган. 1978 йилда у бир нечта ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳларини ташкил қилган, улар 1988 йилда ягона Human Rights Watch ташкилоти бўлиб бирлашган. Бернштейн 1998 йилда ташкилот раҳбарлигини тарк этган.
Нашрнинг ёзишича, Бернштейн ҳаётининг охирги йилларида талабаларга дарс берган ва Хитойда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кампаниялар ўтказган. У 2011 йилда Advancing Human Rights деб номланган янги ташкилотга асос солган.
Мавзуга оид
11:02 / 29.08.2019
Human Rights Watch Ўзбекистон расмийларини «Жаслиқ»даги қийноқларни текширувдан ўтказишга чақирди
17:50 / 17.06.2019
ТИВ Стив Свердлов билан рўй берган ҳодиса юзасидан муносабат билдирди
17:18 / 15.06.2019
HRW: Вакилимиз Тошкентда салбий сигналларни ҳис этмоқда
19:00 / 24.05.2019