Light | 11:50 / 02.06.2019
51554
1 дақиқада ўқилади

Қон босимини меъёрловчи маҳсулот маълум қилинди 

Фото: Shutterstock

Грек ёнғоғининг мунтазам истеъмол қилиниши қон босимини меъёрлашга ёрдам беради. Бундай хулосага Пенсильвания штати университети (АҚШ) олимлари келишди.

Бунга ёнғоқларда катта миқдорда омега-3 ёғ кислотаси – альфа-линолен кислоталар борлиги сабабдир.

Мутахассислар семизликдан азият чекувчи 30 ёшдан 65 ёшгача бўлган 45 киши иштирокида тадқиқот ўтказишган. Иштирокчиларга 2 ҳафта давомида 12 фоизи тўйинган ёғлардан иборат маҳсулотлар истеъмол қилиш таклиф қилинган.

Сўнгра иштирокчилар 3 гуруҳга бўлинган. 6 ҳафта давомида 1-гуруҳ кўп миқдорда ёнғоқ истеъмол қилинадиган рационга амал қилган, иккинчи гуруҳ фақат альфа-линолен кислота истеъмол қилган, 3-гуруҳга на ёнғоқ, на кислоталар берилган.

Натижада 1-гуруҳдаги иштирокчиларда юрак-томир касалликлари ривожланиши хавфи камайгани ва қон босими меъёрлашгани аниқланган.

Таъкидланишича, кўп миқдорда ёнғоқ истеъмол қилган иштирокчиларда альфа-линолен кислота ёки олеин кислота истеъмол қилганларга нисбатан қон босими ўртача паст бўлган.

Мавзуга оид