Чирчиқ шаҳрида 4 туп ёнғоқни кесган шахс табиатга 247 миллион сўм зарар етказди
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида “Д.С” МЧЖ масъул ходими қурилиш қилиш учун 4 туп ёнғоқ дарахтини ноқонуний кесган.

Фото: Тошкент вилояти Экология бошқармаси
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида ўсаётган 4 туп ёнғоқ кесиб ташланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди. Аниқланишича, шаҳарнинг “Ифтихор” МФЙ Янги Ўзбекистон массиви кириш қисмидаги 4 туп ёнғоқ кесиб ташланган. Дарахтлар савдо дўконлари ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари қуриш учун мўлжалланган ер майдонида бўлган. Экология бошқармаси инспекторлари ёнғоқларни “Д.С” МЧЖ масъул ходими рухсатномасиз кесганини аниқлаган.
Маълум бўлишича, ҳуқуқбузар “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг тегишли моддалари талабларини бузган ва табиатга 247,5 миллион сўм миқдорида зарар етказган. Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Тошкент вилояти прокуратурасига юборилган.
Олдинроқ Янгийўлда 5 туп дарахтни ноқонуний кесиб ташлаган шахс табиатга 533 млн сўм зарар етказгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид

15:11 / 26.03.2025
Тошкентга 6 мингга яқин чиқинди қутилари етишмайди — Экология бошқармаси

10:01 / 17.03.2025
2024 йил халқаро рейтингда Тошкент ҳаво ифлослиги бўйича 19-ўринни эгаллади

12:46 / 16.03.2025
Чирчиқда ушланган шахснинг уйидан қарийб 20 минг дона кучли таъсир қилувчи дори топилди

10:04 / 16.03.2025