Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ленинград вилоятида яшин уриши натижасида Ўзбекистон фуқароси вафот этди
7 июнь куни Ленинград вилоятида қурилаётган объектда яшин уриши натижасида 1995 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Зуҳриддин Юсупов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга таяниб ТИВ хабар берди.
Қайд этилишича, Бош консулхона ўлим факти юзасидан текширув ўтказаётган Сосновоборск туманлараро тергов бўлими билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назоратга олган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи (Архангелск вилояти, Калининград вилояти, Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Ленинград вилояти, Мурманск вилояти, Ненец автоном округи, Новгород вилояти, Псков вилояти, Санкт-Петербург шаҳри, Вологда вилояти) ҳудудида жойлашган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасига +7-965-029-41-49 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.
Мавзуга оид
11:28 / 22.05.2025
Бастрикин Мариуполни блокадада бўлган Ленинград билан таққослади
11:53 / 03.01.2025
Ленинград областида мактаб ўқувчилари «нацизм реабилитациясида» гумонланмоқда
23:03 / 04.09.2024
Римда яшин уриши оқибатида Константин аркасига шикаст етди
08:21 / 03.09.2024