Жамият | 19:43 / 17.06.2019
13277
4 дақиқада ўқилади

Оловда куйган йигит шифо орзусида Ҳиндистонга учиб кетди

Оловда куйишни ҳис қилиш учун бармоқнинг бир учини оловга теккизишнинг ўзи кифоя. Шундай азобни бошидан ўтказган ва бунинг асоратлари ҳали-ҳануз безовта қилаётган наманганлик йигит ҳақида эълон қилган эдик. Маълум вақт мобайнида ушбу йигитга юртдошларимиз томонидан кўплаб моддий ва маънавий кўмак берилди. Ҳавонинг иссиқлиги сабаб Ҳиндистонга учиб кетаётган Азамат таҳририятимиз меҳмони бўлди ва халққа ўз ташаккурини билдирди.

Видео: Youtube

 Видео: Mover (tas-ix)

«Ассалом алайкум, азиз ватандошлар. Ҳамма-ҳаммангизни ҳайит айёми билан табриклайман. Тан-у жонингиз соғ бўлсин. Улуғ айём кунларда нима ният қилган бўлсангиз, ниятингизга етиб юринг. Яхши амалларингизда Оллоҳим рози бўлсин. Ёрдам берганларга катта раҳмат. Худо хоҳласа Ҳиндистонга чиқиб кетяпман. Кўп ватандошларимиз чет эллардан туриб ёрдам беришди. Ўзлари қора иш қилиб, оилаларидан, ўзларидан орттириб савоб йўлида анча ёрдам беришди. Шу орада нотўғри маълумотлар, қуруқ туҳматлар ҳам бўлди. Оддий ҳолат сифатида бунга унча эътибор бермадик.   Кўпчиликни ёрдами билан даволаниш учун чиқиб кетмоқчимиз. Бу зарурият туфайли бўлиб, кунлар исиб кетаётганлиги боис, оғриқлар кучайиб бораётгани сабабли тезроқ боришга қарор қилдик. Операция бир босқичли бўлмаганлиги туфайли, босқичма-босқич ўтказилади. Ҳозир 22 минг АҚШ доллари йиғилди. Операцияга кетадиган маблағ 25 минг, турар жой ва бошқа харажатлар учун 5 минг АҚШ доллари кетиши кутилаётган эди. Лекин зарурият бўлганлиги учун шу маблағ билан чиқиб кетишга мажбур бўляпмиз. Улуғ кунларда ватандошларимиз шунча ёрдам қилишди, энди дуода бўлиб туришини сўраган бўлардим», – дейди у.

Бир йигитнинг дардини ўз мушкулидек қабул қилган юртдошлар! Сизнинг йиғиб берган маблағингиз ортидан кўнгли ўксик бу йигит ҳозирда Ҳиндистонда даволанмоқда. Маблағларингиз билан қўллаганингиз ушбу йигит энди сизларнинг дуоларингизга жуда муҳтож. 


Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Мавзуга оид